Тенглик, тинчлик айёми бу яйрагин эй дил
Фото: «Халқ сўзи»
Навоий вилоятида Конституциямизнинг 31 йиллик тантаналари кенг миқёсда нишонланмоқда. Байрам арафасида бунёдкорлар томонидан ўнлаб ижтимоий соҳа объектлари ва маданий маиший иншоотлар фойдаланишга топширилди, саховатпеша ва мурувватли кишилар ҳомийлигида юзлаб оилаларга байрам совғалари туҳфа этилди.

Чунончи қурувчилар вилоятнинг бешта ҳудудида “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” лойиҳаси асосида маҳалла фуқаролари йиғинларининг янги бинолари рамзий калитларини топширишган бўлса, Навоий шаҳридаги 4- ва 21-умумтаълим мактаблари, Кармана туманидаги 7-давлат мактабгача таълим муассасаси мутлақо янги қиёфада эшикларини очди.
Байрамнинг асосий шодиёнаси Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида ўтказилиб, унда барча шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган меҳнат илғорлари, маҳалла фаоллари ва илм аҳли ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Вилоят ҳокими Н. Турсунов тантана иштирокчиларини мамлакатимиз Конституциясининг яна бир ёшга улғайганлиги билан қутлаб, жорий йилнинг 30 апрель куни умумхалқ референдуми орқали янги таҳрирда қабул қилинган Асосий Қонунимиз эришилаётган барча ютуқларнинг пойдевори бўлаётганлигига эътибор қаратди.
Анжуманнинг бадиий қисмида вилоят санъат усталари ва эстрада йўналишидаги ёш санъаткорлар ижросида байрам концерти намойиш этилди.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг