Темурий шаҳзода кўчирган Қуръон нусхаси Ўзбекистонга олиб келинади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати маълумотига кўра Темурийлар даврида илм-фан ва санъат тараққиётида катта ҳисса қўшган Иброҳим Султон қўли билан кўчирилган ноёб Қуръон нусхаси бўйича илмий тадқиқотлар давом этмоқда. Ҳозирда ушбу тарихий қўлёзманинг бир нечта нусхаси Эрон ва бошқа халқаро фондларда сақланаётгани маълум.
Манбаларга кўра, 1423 йилда сулс хатида кўчирилган бир нусха Остони Қудси Ризавий кутубхонасида, яна бир нусха эса 1937 йилгача Шероздаги “Қуръон дарвозаси”да сақланиб, кейинчалик Порс музейига ўтказилган. Ушбу икки жилдли қўлёзма ўзининг бадиий жиҳатдан нафислиги ва безаклари билан алоҳида ажралиб туради. Бундан ташқари, Иброҳим Султон томонидан кўчирилган яна бир нусха Метрополитен музейида сақланаётгани ҳақида маълумотлар мавжуд.
Қуръон қўлёзмаларининг юксак хаттотлик санъати билан ижро этилгани, зарғалдоқ ва олтин безаклар билан ёзилгани олимлар диққат марказида. Айни пайтда ушбу ноёб асарнинг факсимиле нусхаси тайёрланмоқда ва келгусида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида намойиш этилиши режалаштирилган. Бу борада тадқиқот ишларини филология фанлари доктори Афтондил Эркинов олиб бормоқда.
Одинабону БЕГМАҲМАТОВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг