«Temu» платформаси Ўзбекистонда блокланади

15:05 04 Март 2025 Жамият
313 0

Ўзбекистон қонунчилиги талабларига мувофиқ, 20 мартдан «Temu» платформасидан фойдаланиш чекланади. Бу ҳақида Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Фуқароларга «Temu» платформасидан буюртма бермаслик, олдинроқ расмийлаштирилган буюртмаларни эса бекор қилиш ва пулни қайтаришни сўраш тавсия қилинган.

Маълум қилинишича, электрон тижорат операторлари, хусусан, электрон савдо платформалари операторлари сифатида фақат юридик шахслар — Ўзбекистон резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган.

«Хорижий электрон савдо платформалари, хусусан, «Temu» фаолиятини ўрганиш жараёнида электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаётганлик ҳолатлари аниқланди», дейилади хабарда.

Солиқ қўмитаси тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида бугунги кундан бошлаб фуқароларга «Temu» платформасида буюртма бермасликларини сўрамоқда.

Агар буюртма бундан олдин амалга оширилган бўлса, платформада тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилади, деб қўшимча қилинади қўмита хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?