«Telegram»нинг жорий йилдаги даромади маълум қилинди
Мессенжер ўзининг уч йиллик монетизация тарихида биринчи марта даромадли бўлмоқда.
2024 йилда «Telegram»нинг умумий даромади 1 миллиард доллардан ошди ва мессенжер йилни крипто-активларни ҳисобламаганда, 500 миллион доллардан ортиқ нақд пул захираси билан якунлайди.
Дуровнинг таъкидлашича, мессенжер сўнгги тўрт йил мобайнида тахминан 2 млрд миқдорида қарз олган ва облигациялар учун қулай нархлардан фойдаланиб, жорий йил кузида унинг сезиларли қисми қайтарилган.
Ушбу йилда «Telegram Premium» обуначилари сони 12 миллиондан кўпроқни ташкил этмоқда. Бунда реклама даромадлари ҳам бир неча баробарга ошган.
Дуров жорий йилда монетизация соҳасидаги янгиликлар сифатида — «Yulduzlar», «Hadyalar», «Giveaways», «mini-ilovalar», «Hamkorlik platformasi», «Telegram Biznes» ва «Telegram Gateway» ишга туширилганини қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг