Текширувчилар билим ва кўникмасини оширди

16:19 23 Июль 2025 Жамият
165 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон шаҳрида назорат қилувчи органлар ходимлари учун тадбиркорлар ҳамда текширувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир билимларини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув семинари бўлиб ўтди. Бизнес-омбудсман девони томонидан ташкил этилган мазкур малака ошириш курсида вилоятдаги 14 та назорат органидан махсус гувоҳномага эга бўлган 300 дан ортиқ ходим иштирок этди.

— Президентимизнинг 2024 йил 14 ноябрда қабул қилинган “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, 2025 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бундай ўқувлар мажбурий тарзда ташкил этилади, — дейди Бизнес-омбудсман девонининг Андижон вилоятидаги шўъба масъул ходими Нодирбек Тожибоев. — Бу орқали назорат органлари ходимларининг текшириш жараёнидаги ҳуқуқий маданияти ва масъулияти ошади. Айниқса, тадбиркорлар билан муносабатларда қонун устуворлигини таъминлаш ва ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Семинар давомида иштирокчиларга текшириш қоидалари, мониторинг ва жамоатчилик назорати, профилактик чора-тадбирлар бўйича амалий маълумотлар берилди. Якуний тест синовига кўра, 348 нафар иштирокчидан 302 нафари муваффақиятли натижа қайд этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?