ТДЮУ ва Халқаро хусусий тадбиркорлик маркази (CIPE) ўртасида англашув меморандуми имзоланди

19:08 28 Апрель 2022 Жамият
1005 0

Фото: ТДЮУ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Тошкент давлат юридик университети ва Халқаро хусусий тадбиркорлик маркази (CIPE) ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда ТДЮУ ректори Акбар Ташкулов, халқаро ҳамкорлик ва узлуксиз таълим бўйича проректор Дилшод Умаров, «Жиноий одил судлов» факультети декани Дилдора Камалова, Адлия вазирлиги ННТлар бошқармаси бош маслаҳатчиси Фарҳод Расулов, Халқаро хусусий тадбиркорлик марказининг Европа ва Евросиё минтақавий директори Наталья Отель Белан, Халқаро хусусий тадбиркорлик маркази (CIPE)нинг Ўзбекистондаги вакили Малика Муқимова, Халқаро хусусий тадбиркорлик марказининг дастурлар бўйича ходими Калеа Поуер, «Кинстеллар» компаниясининг Тошкентдаги офиси юристи Салимжон Юсупов, ТДЮУ масъул ходимлари иштирок этди.

ТДЮУ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими томонидан маълум қилинишича, тадбирда А.Ташкулов Тошкент давлат юридик университетидаги ўқув жараёни, илмий салоҳият, халқаро ҳамкорлик борасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Учрашув давомида имзоланган меморандумнинг мазмун-моҳияти, мақсад-вазифалари ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, мазкур меморандум Ўзбекистон Республикасида халқаро муносабатлар ва аёллар тадбиркорлигини янада ривожлантириш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

 Шунингдек, ҳужжатда ҳамкорликда турли конференциялар, давра суҳбатлари, семинарларни ташкил этиш, илмий лойиҳалар ва касбий таълим дастурларини амалга ошириш, ТДЮУ ва АҚШ академик ҳамкорлари ўртасида муносабатларни янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, меморандумда Тошкент давлат юридик университети ва CIPEнинг Ўзбекистон Республикасида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича ҳамкорлиги янада ривожлантириш ҳамда ТДЮУ қошида «Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази»ни ташкил этиш белгиланган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?