ТДАУ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан аграр соҳада илғор технологиялар ва тажрибаларни жорий этишга қаратилган келишув имзоланди

Тошкент давлат аграр университети делегацияси томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида давлатимиз раҳбарининг «Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида қатор ташкилотлар, муассасалар билан ҳамкорлик келишувлари тузилди.
«Made in Karakalpakstan» кўргазмаси ҳамда «Қорақалпоғистонда инвестиция киритинг» инвестиция форуми давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов ҳамда Тошкент давлат аграр университети ректори Нарзулло Обломурадов томонидан келишув имзоланди.
Мазкур келишув Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, инсон ресурсларини ривожлантириш ва унинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш, кафолатли меҳнат бозорини шакллантиришга хизмат қилади.
Шунингдек, мазкур форумда мамлакатимизнинг хориждаги элчилари, чет эллик инвесторлар, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, Қорақалпоғистонда яратилган шароитлар, инвестиция қилиш имкониятлари, шу жумладан қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ лойиҳалар муҳокама қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг