Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков Россия Элчиси билан учрашди

15:42 07 Декабрь 2022 Сиёсат
797 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари раҳбарлари даражасида Қўшма комиссиянинг 3-Мажлиси, шунингдек, Самарқанд шаҳрида 1-2 - декабрь кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми муваффақиятли ўтказилгани қайд этилди.

Икки томонлама келишувлар ва иқтисодий лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?