«Ташаббусли бюджет» қирқ йиллик орзуни рўёбга чиқарди

14:29 29 Апрель 2024 Спорт
493 0

Фото: "Халқ сўзи"

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий вилоятининг Конимех туманида 1984 йили спортнинг бокс тури бўйича тўгарак ташкил этилиб, мазкур тўгарак аъзоларидан бир неча авлод Ўзбекистон чемпионатда ҳам муносиб иштирок этишган. Бир қатор турнирларда ғолибликни ҳам қўлга киритишган.

— Бироқ конимехлик боксчилар халқаро мусобақаларда айтарлик совринларни қўлга кирита олишмаган, — дейди Навоий вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Жасур Муртазоев. — Бунинг асосий сабаби тўгаракнинг ўз муқим манзилига эга бўлмаганидир. Табиийки, жиҳозланиш ҳам шунга яраша бўлиб, боксчилар кўпинча қўлбола спорт анжомларидан фойдаланишган.

«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси конимехлик бокс ихлосмандларининг қирқ йиллик орзусига ечим бўлди. Туман аҳли ўтган йили ушбу лойиҳа доирасида ғолибликни қўлга киритиб, унга кўра тумандаги спорт мактабида янги бокс зали қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?