Тарихда илк бор ўзбекистонлик спортчи қиличбозлик бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати
Хабар берганимиздек, шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақа дастурида ўғил болалар ўртасида сабля йўналишида баҳслар ўтказилди.
Қувонарлиси, ҳамюртимиз Зуҳриддин Қодиров мусобақа доирасида барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.
У мусобақа давомида Канада, Миср, Венгрия, АҚШ ва Германия вакилларини мағлубиятга учратди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Таъкидлаш керак, бу мустақил Ўзбекистон тарихига Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган қиличбозлик йўналиши бўйича жаҳон чемпионатларидаги биринчи олтин медаль сифатида тарихга кирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг