Танзила Норбоева “Dubai Expo” марказида ташкил этилган “Ўзбекистон” павильони билан танишди
Фото: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати
БМТ иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP28) доирасидаги парламент сессиясида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларида амалий ташриф билан бўлиб турган Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Дубай шаҳридаги “Dubai Expo” марказида ташкил этилган “Ўзбекистон” павильони билан танишди.
Ўзбекистон COP28да Марказий Осиё павильони остида қатнашмоқда. Бу “Бир минтақа — бир овоз” позициясини мустаҳкамлашга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракат ҳисобланади.
COP28 — Бутунжаҳон иқлим форумида Ўзбекистон иккита: кўк (blue) ва яшил (green) павильонда иштирок этмоқда.
Кўк (“Blue”) зонадаги павильонда Ўзбекистоннинг экологик салоҳияти, хусусан, Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган ва анъанага айланган “Яшил макон” лойиҳаси, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети (“Central Asian Green University”) ҳамда Орол денгизи ҳолати ва уни кўкаламзорлаштириш борасидаги маълумотлар ўрин олган.
Яшил (“Green”) зонадаги павильонда эса иккинчи қаватда Президентимиз томонидан “Яшил макон”, биологик хилма-хиллик, умуман, экология соҳасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумотлар, видеороликлар ҳамда юртимизнинг туризм салоҳияти намойиш қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг