Танзила Нарбаева Халқаро меҳнат ташкилотининг янги сайланган бош директори билан учрашди

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Женевага ташрифи доирасида Халқаро меҳнат ташкилотининг янги сайланган бош директори Жилбер Унгбо билан учрашди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ўзгариш ва ислоҳотлар, шу жумладан, ижтимоий-меҳнат соҳасида, муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, ХМТнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқалари ташкилот учун жуда муҳим эканлиги, Ўзбекистон пахтаси учун “Cotton Campaign” бойкоти бекор қилиниб, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси билан муносабатлар анча яхшиланганига урғу берилди.
Маълумот ўрнида, ХМТнинг янги бош директори жорий йилнинг 1 октябрь куни ўз лавозимига расман киришади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг