Танзила Нарбаева Глобал яшил ўсиш институти Ассамблеяси раиси билан учрашув ўтказди

16:22 27 Май 2025 Сиёсат
335 0

2024 йил 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) Ассамблеяси раиси, БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида GGGIнинг Ўзбекистондаги фаолияти, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда барқарор ривожланиш бўйича амалга оширилаётган ташаббуслар атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувда институтнинг «яшил» трансформация бўйича лойиҳалардаги иштироки ва унинг Ўзбекистондаги кўламини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, иқлим бўйича Париж келишувида кўзда тутилган Ўзбекистоннинг мажбуриятларини бажаришда GGGI томонидан кўрсатилаётган кўмак муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Бундай ҳамкорлик мамлакатнинг экологик барқарорлик ва яшил ривожланиш мақсадларига хизмат қилиши таъкидланди.

Музокараларда Оролбўйи минтақасидаги экологик муаммоларга халқаро ёндашув, мазкур ҳудудни тиклаш ва барқарор ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, ўрмонзорлар яратиш, шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида тилга олинди. Сенат раиси мазкур ташаббусларнинг мамлакатимиздаги экологик муҳитни яхшилаш ва аҳоли турмуш сифатини оширишдаги ўрнини алоҳида таъкидлади.

Томонлар парламент экспертизасини чуқурлаштириш, «яшил» иқтисодиёт соҳасида мутахассислар тайёрлаш, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларида халқаро тажриба алмашиш ҳамда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришдилар. Учрашув халқаро миқёсда Ўзбекистоннинг иқлим ташаббусларини янада кенг тарғиб этиш ва экологик барқарорликка эришишдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер