Таниқли актёр Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди
Фото: Маданият вазирлиги
Ўзбек санъатининг фидойиларидан бири, моҳир актёр, режиссёр, ҳажвий қўшиқлар ва сўз устаси — Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Шерқўзи Ғозиев 1950 йилнинг 8 май куни Фарғона вилояти Бувайда тумани Чиркай қишлоғида таваллуд топган. У 1970 йилдан «Телеминиатюралар театри»да роллар ижро этишни бошлайди. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик бўлимига сиртдан ўқишга кириб, 1976 йили муваффақиятли тугатади.
Ғозиев фаолияти давомида «Экран хандаси», «Шанба нонуштадан сўнг» кўрсатувлари ҳамда «Чангалзор қироли» фильми, «Наштар» киножурналларида роллар ижро этган. Шунингдек, 1990 йилда «Қалбим наволари» деб номланган шеърлар тўплам китоби нашр этилган.
Шу билан бирга у режиссёрликда ҳам ўзини синаб кўрган. «Шерхан» номли студия очиб, ҳиндлар билан ҳамкорликда 2006 йилда «Шерхан тракторчи» кинокомедиясини, 2008 йилда «Ёлғиз эмассан» мелодрама фильмларини тасвирга олди.
Шерқўзи Ғозиев халқимиз қалбида самимийлиги, инсоний фазилатлари, садоқати ва ижодий жонкуярлиги билан мангу яшаб қолади.
«Халқ сўзи» – «Народное слово» газеталари таҳририяти ижодий жамоаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига таъзия билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг