Таълим соҳасидаги хизмат нархлари йил давомида қандай ўзгарди?

15:20 13 Январь 2026 Жамият
202 0

Миллий статистика қўмитаси таълим соҳасидаги хизматлар нархлари йил давомида қандай ўзгаргани тўғрисида маълумот берди.

Маълум қилинишича, репетиторлик хизматлари нархлари 2025 йил декабрь ойи давомида ўртача 0,8 фоизга, йил давомида эса 6,6 фоизга ошган.

Шунингдек, чет тиллари курсларида ўқиш 0,3 фоизга, йил давомида эса 6,6 фоизга қимматлашган.

Мактабгача таълим хизмати нархлари ноябрь ойига нисбатан ўзгаришсиз қолган, бироқ йил давомида 17 фоиз ўсиш қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер