Таълим соҳаси фахрийсининг қўшалоқ байрами

Мамлакатимиз Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги тегишли фармонига асосан Навоий вилояти ҳудудида яшовчи бир гуруҳ фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар топширилди. Улар орасида 1959 йил Туркманистоннинг Чоржўй вилоятида туғилган Ҳемрақули Абдисейидов ҳам бор.
Ҳ. Абдисейидов 1980 йили Бухоро давлат педагогика институтига ўқишга кириб, 1985 йилда уни муваффақиятли якунлаган. Талабалик даврида самарқандлик талаба қизга кўнгил қўйиб, уйланади.
— Тақдир экан Навоийга келиб қолдик, — дейди Ҳемроқули оға. — Шу ерда бошпана қуриб, уч нафар ўғил фарзандли бўлдик. Эр-хотин қарийб қирқ йил ёшларга таълим бердик.
Ҳемроқули оғанинг ўғиллари ота изидан борган. Учаласи ҳам педагог. Шунингдек, уч келин ҳам бугун шаҳардаги умумтаълим мактабларида турли фанлардан дарс беришади. Оиладаги педагогларнинг таълимдаги умумий иш стажи эса 150 йилга яқинлашиб қолибди. Бир-бирига устоз оила.
— Яна бир қизиқ ҳолатни айтайми? — салмоқлайди Ҳемроқули оға. — Ўзим туркман, аёлим Насиба ўзбек, бир келиним тожик, яна бириси араб — хуллас байналмилал оиламиз. Аҳил-иноқ яшаймиз, ҳеч нимадан камимиз йўқ. Фақат менинг Ўзбекистон фуқароси эмаслигим кўнглимизни бироз кемтик қилиб турарди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Президентининг номига илтимоснома йўллаган эдим, мана байрам арафасида аризам қаноатлантирилибди. Бу биз, педагоглар оиласига Юртбошимизнинг ажойиб байрам совғаси бўлди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган навоийлик юртдошларимизга ҳужжатларни вилоят ҳокими Нормат Турсунов топширди.
Темур ЭШБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг