Талабаларнинг лойиҳалари учун 100 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилади
Фото: Иллюстратив cурат
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Президентнинг “Республика олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилмоқда:
— Талабалар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этишнинг асосий йўналишлари белгиланади.
— Республика ОТМда Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлимлари негизида кенг тармоқли “Карьера марказлари” ташкил этилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, талабалар томонидан қўшимча пуллик таълим, консалтинг ва хизмат кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ОТМ бино ва иншоотларининг бўш турган ҳудудлари “ноль” қийматда ижарага берилади ҳамда талабаларнинг ўқиш давомида меҳнат фаолияти олиб борганлигини ҳисоблаш тартиби жорий этилади;
Қарорда кўрсатилишича, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари талабалар билан ҳар чоракда бир маротаба очиқ мулоқотлар ўтказиб боради.
Олимпия ва Паралимпия, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубокларининг охирги беш йилдаги, Ўзбекистон чемпионатлари ҳамда кубокларининг охирги икки йилдаги ғолиб ва совриндорлари бўлган талабаларнинг тренерлик фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади.
Олий ва профессионал таълим муассасаларининг бир қатор йўналишларида пуллик консалтинг хизматлари йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг