Талабалар медиасаводхонлиги — замон талаби

Андижон давлат тиббиёт институтида талабаларнинг медиасаводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими ҳамда институт раҳбарияти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мулоқотда қайд этилганидек, бугунги ахборот асрида билимли инсоннинг замонавий кўникмаларидан бири медиасаводхонликдир. Яъни ишончли манбага асосланган маълумотни сохта хабардан фарқлай олиш, интернетдаги турли хабарларнинг мақсад ва манбасини таҳлил қилиш, фейк контентга алданмаслик ҳар биримизнинг иммунитетимизни мустаҳкамлайди.
— Ахборотлашган аср кишисининг медиасаводхонлиги юқори бўлиши талаб этилмоқда, — деди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Зайнобиддин Қодиров. — Тезкор ахборотни танлашда ишончли далилларга таяниш, турли платформа ва мессенжерларда тарқалаётган маълумотларни таҳлил қила билиш бугунги ёшлар учун ҳаётий заруратдир. Талабалар медиасаводхонлик орқали нафақат шахсий дунёқарашларини бойитади, балки касбий фаолиятларида ҳам унинг самарасини кўриши мумкин. Масалан, тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган ёшлар ишончли тиббий ахборотни ноаниқ маълумотдан ажрата билиш орқали келгусида беморлар билан ишлаганда тўғри хулосага келиш, тиббиёт соҳасидаги илмий янгиликларни таҳлил қилиб, улардан амалиётда фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Расмий маълумотларга кўра, мамлакатимизда интернет фойдаланувчилари сони 33 миллиондан ошиб кетган. Улар орасида ёшлар салмоғи катта ўринни эгаллайди. Айниқса, талабаларнинг аксарияти кундалик фаолиятида Telegram, YouTube ва Instagram каби ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Шу боис саҳифаларга уланишда ёки хабар манбасини танлашда унинг ишончлилигига алоҳида эътибор қаратиш муҳим.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг