Талабалар энди замонавий бинода тил ўрганишади

10:57 10 Апрель 2025 Жамият
170 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қарши давлат университетининг хорижий тиллар факультети учун қуриб битказилган янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

Замонавий архитектура ечимлари асосида барпо этилган, 5 қаватдан иборат ушбу бинода бир вақтнинг ўзида минг нафар талаба таҳсил олиши, профессор-ўқитувчилар фаолият юритиши учун барча қулайлик яратилган.

— Бу масканда турли хорижий тилларга ихтисослашган марказлар, Koica, «Erasmus+» дастурлари офиси, медиа студия, синхрон таржима аудиторияси, тиббий муолажа хонаси, лингафон хоналари, кутубхона, энг сўнгги ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган компьютер хоналари мавжуд, — дейди университет ректори Дилмурод Набиев. — Ўқув, лаборатория хоналари, маъруза заллари интерактив доскалар, замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланган.

Янги бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокимлиги масъуллари, профессор-ўқитувчилар, талаба ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?