«Тахтақорача» довонида айрим транспортларнинг ҳаракати чекланди
«Тахтақорача» довонида юк ва йўловчи ташувчи айрим транспортларнинг ҳаракатланиши вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, халқаро аҳамиятга эга М-39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг «Тахтақорача» довонида йўл торлиги, хавфли бурилиш жойларининг радиуси кичиклиги, олдинда ҳаракатланиб кетаётган юк транспорт воситаларининг секин ҳаракатланиши туфайли қувиб ўтишнинг имкони бўлмагани сабабли ноқулайликлар туғдирмоқда.
Шуни инобатга олиб, халқаро аҳамиятга эга М-39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг «Тахтақорача» довони ҳисобланган 1135-1145 километрлари оралиғида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, ушбу йўлда аниқланган камчиликлар ҳамда автомобиль йўлининг III-тоифадан II-тоифага ўзгартиргунга қадар йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган М2, М3 ҳамда N3 тоифадаги транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланган.
Автотранспорт воситаларининг тегишли тоифалари бўйича изоҳ:
- М2 тоифаси – йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 тоннадан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари.
- М3 тоифаси – йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 тоннадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари.
- N3 тоифаси – юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12 тоннадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг