Тайвандаги зилзила қурбонлари сони ошди
Фото: AP
Тайванда сўнгги 25 йил ичидаги энг кучли зилзила содир бўлди.
Бу ҳақда Тайвань метеорология бошқармаси сейсмик ўлчовлар ва прогнозлар маркази директори У Цзяньфу маълум қилди.
“Ушбу зилзила 21 сентябрь (1999 йил) зилзиласидан кейинги 25 йил ичидаги энг кучли зилзила бўлди. Бу 7,3 магнитудали зилзила эди”, — деди У Цзяньфу.
Шунингдек, у Тайванда йилига 6 дан 7 баллгача бўлган икки-тўрт зилзила содир бўлишини, аммо 7 баллдан юқори зилзилалар камдан-кам содир бўлишини таъкидлади.
Тайваннинг “China Times” газетаси мамлакат ёнғин хавфсизлиги хизматига таяниб хабар беришича, Тайвандаги зилзила қурбонлари сони тўрт нафарга етган, 97 киши жароҳат олган. Аввалроқ, бир киши ҳалок бўлгани ва 50 киши тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилган эди.
Нашрнинг ёзишича, қурбонларнинг аксарияти “Dekalun Trail” сайёҳлик марказида бўлганлар орасида қайд этилган. Бу ерда уч киши ҳалок бўлган, 40 киши жароҳатланган.
Хитой сейсмология бошқармаси маълумотларига кўра, Тайвань шарқида жойлашган Хуалянь округи қирғоқларида 7,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Шундан сўнг оролда магнитудаси 4 дан ортиқ бўлган 11 дан ортиқ силкинишлар содир бўлган. Маълумотларга кўра, Хуалянь округида силкинишлар оролнинг бошқа ҳудудларига қараганда тез-тез содир бўлган.
Япония бош метеорология агентлигининг янгиланган маълумотларига кўра, энг кучли зилзила магнитудаси 7,7 ни ташкил қилган. Шундан сўнг 6,6 ва 6,3 магнитудали зилзилалар содир бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг