Таиланд кураш бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

23:20 21 Июль 2022 Спорт
690 0

Illyustrativ foto

Таиланднинг Чонбури шаҳри халқаро спорт мусобақаларининг ўзига хос марказларидан бирига айланган, дейиш мумкин. Мамлакат пойтахти Бангкок шаҳридан 70 км. узоқликдаги Чонбурида ҳар йили жуда кўплаб спорт турларидан жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнирлар ўтказиб келинади.

Осиё Олимпия Кенгаши томонидан ҳам кейинги йилда Бангкок ва Чонбури шаҳарларига Ёпиқ иншоатлардаги жанг санъатлари бўйича VI Осиё ўйинлари мезбонлиги ишониб топширилган. Мазкур Осиё ўйинлари дастуридан миллий курашимиз ҳам расман ўрин олган.

Осиё-Океания кураш конфедерацияси жорий йилнинг 4-8 сентябрь кунлари ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини Чонбури шаҳрида ўтказишни режалаштирмоқда. Чемпионатда қитъамизнинг 20 ёшгача бўлган энг кучли спортчилари иштирок этишади.

6 сентябрь – Кураш куни арафасида ўтказиладиган қитъа биринчилиги доирасида Кураш халқаро ассоциацияси томонидан ҳакамлар учун 1-2 юлдузли IKA Referee имтиҳонлари ҳам бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер