Таиланд Камбоджани судга бериш ниятида: можаро оқибатида шифохоналарга етказилган зарар 4,5 миллион долларга етди

Фото: Al Jazeera
Таиланд Соғлиқни сақлаш вазирлиги чегарадаги қуролли тўқнашувлар вақтида мамлакат шифохоналарига етказилган зарар юзасидан Камбоджага қарши судга мурожаат қилишини маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС агентлиги.
Таиланд соғлиқни сақлаш вазири Сомсак Тхепсутхиннинг айтишича, маҳаллий тиббиёт муассасаларига етказилган зарар тахминан 146 миллион батни ($4,5 миллион) ташкил этган.
Маълумотларга кўра, Таиландда жами 20 та шифохонага шикаст етказилган. Улардан 5 таси фаолиятини тўлиқ тиклаган, 12 таси қисман ишламоқда, қолган 3 таси эса ҳозирча тиббий хизмат кўрсатишни тўхтатган.
Шунингдек, 149 та маҳаллий тиббий хизмат кўрсатиш пункти ҳам жабрланган — уларнинг аксарияти ҳануз ёпиқ ҳолда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги қуролли тўқнашувлар 24 июлдан 28 июлгача давом этган. 28 июль куни томонлар ўзаро отишмани тўхтатиш бўйича келишувга эришган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг