Таэквондочиларимиз Иорданияга жўнаб кетишди, улар Олимпиада йўлланмалари учун курашади
Шу йил 21-22 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё қитъаси таэквондочилари ўртасида Токио-2020 учун сўнгги лицензион турнир бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистондан жами 3 нафар (1 нафар эркак ва 2 нафар аёл) спортчи қатнашиш ҳуқуқига эга.
Бугун эрта тонгда Ўзбекистон таэквондо WT терма жамоаси аъзолари Тошкент — Дубай — Амман йўналиши бўйлаб Иорданияга жўнаб кетишди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, спортчиларимизнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланган ҳолда улар сафарга махсус кийимларда учиб кетишди, деб хабар берди Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркибидан қуйидаги спортчилар ўрин олишган:
Нигора Турсунқулова,
Озода Собиржонова,
Светлана Осипова,
Феруза Содиқова,
Жасур Жайсунов,
Улуғбек Рашитов.
Мураббийлар штаби:
Павел Хан,
Ким Юнг Жин,
Дмитрий Хван,
Паҳлавон Собиров,
Масъуд Юнусов (шифокор),
Станислав Догбаев (массажчи),
Муроджон Чориев (Бош котиб),
Дмитрий Ким (Халқаро ҳакам).
Биз бўлажак мусобақада спортчиларимизга омад тилаймиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг