Таэквондочиларимиз ҳал қилувчи мусобақага жўнаб кетишди

10:42 11 Декабрь 2023 Жамият
223 0

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга йўл олди. Ҳамюртларимиз Уси шаҳрида ўтказиладиган йилнинг сўнгги ва ҳал қилувчи «Катта дубулға» турнирида иштирок этишади.

Дастурга кўра, 13-14 декабрь кунлари мусобақанинг саралаш босқичи бўлиб ўтади. 16-17 декабрда эса ҳал қилувчи беллашувларга навбат берилади. Эслатиб ўтамиз, ушбу спорт турида «Катта дубулға» турнири учун ҳам алоҳида рейтинг юритилиб, унда пешқадамлик қилган 1 та атлет Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасига эга бўлади.

Жамоамиз таркибида Улуғбек Рашитов ҳамда Светлана Осипова кичик жароҳат сабаб ушбу турнирни ўтказиб юборишади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?