Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга йўл олди
Ҳамюртларимиз Уси шаҳрида ўтказиладиган йилнинг сўнгги ва ҳал қилувчи «Катта дубулға» турнирида иштирок этишади.
Дастурга кўра, 13-14 декабрь кунлари мусобақанинг саралаш босқичи бўлиб ўтади. 16-17 декабрда эса ҳал қилувчи беллашувларга навбат берилади. Эслатиб ўтамиз, ушбу спорт турида «Катта дубулға» турнири учун ҳам алоҳида рейтинг юритилиб, унда пешқадамлик қилган 1 та атлет Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасига эга бўлади.
Жамоамиз таркибида Улуғбек Рашитов ҳамда Светлана Осипова кичик жароҳат сабаб ушбу турнирни ўтказиб юборишади. Павел Хан бошчилигидаги спортчиларимиз қуйидаги таркибда Хитойга учиб кетишди:
-58 кг: Омонжон Отажонов
-58 кг: Амирбек Тўраев
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-80 кг: Жасур Жайсунов
+80 кг: Никита Рафалович
-57 кг: Чарос Қаюмова
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-67 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Озода Собиржонова
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг