Тадқиқот натижаси: Узоқ умр кўриш учун қандай овқатланиш керак?

Фото: Depositphotos
Ўрта ер денгизи маҳсулотлари парҳези 65 ёшдан ошган одамларда эрта ўлим хавфини камайтиради.
Шундай хулосага Испаниянинг Барселона университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлари якунида келинди. Олимлар 20 йил давомида 65 ёшдан ошган 642 нафар кўнгиллининг ҳаёт тарзини кузатиб боришди. Иштирокчиларнинг овқатланишини баҳолаш учун тадқиқотчилар пешоб ва қондаги полифеноллар, селен, B12 витамини, ёғ кислоталари ва бошқа моддалар миқдорини ўлчаб боришди.
Тадқиқот давомида 425 иштирокчи вафот этди. Улардан 139 нафари юрак-қон томир, 89 нафари саратон касаллигидан ҳаётдан кўз юмди. Бундан ташқари, Ўрта ер денгизи парҳезига қатъий риоя қилган иштирокчиларда, барча сабабларга кўра ўлим хавфи паст бўлган.
Олимлар аввалроқ Ўрта ер денгизи парҳезининг узоқ умр кўриш ва умумий саломатлик учун фойдаси ҳақида маълумот беришган эди. Бироқ, ўшанда бу фикрлар асосан ҳисоботларга асосланган эди. Бу сафар эса унинг фойдаси объектив баҳоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг