Тадқиқот: мия ҳажми кичрайишининг сабаблари таҳлил қилинди
400 дан ортиқ одам иштирок этган 20 йиллик тадқиқот давомида олимлар жисмоний фаоллик ва мия саломатлиги ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилишди.
Тажриба давомида иштирокчиларнинг бир ҳафта давомида қанча масофа юрганликлари қайд этиб борилди. Маълум вақт давомида мия ҳажмини аниқлаш учун МРТ текшируви ўтказилди.
Aгар мия ҳажми камайган бўлса, бу асаб ҳужайраларининг бир қисми нобуд бўлганлигини англатади. Ушбу тадқиқот шуни кўрсатдики, юқори жисмоний фаоллик миянинг катта ҳажмини таъминлайди.
Тажриба шуни кўрсатдики, мия ҳажмини сақлаб қолиш учун кунига бир ярим километр юриш кифоя.
Бундан ташқари, кунига шунча масофада юриш келажакда хотира пасайиш хавфини сезиларли даражада камайтирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг