Тадбиркорлик субъектларидан жами 15 та фактларни тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинмоқда — қонун лойиҳаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат ташкилотлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан жами 15 та (диплом, лицензия, рухсатнома, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқалар) фактларни тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинмоқда.
Шунга кўра, 13 та қонунга фактларни тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилмаслик бўйича тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бундан ташқари, адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдори БҲМнинг икки бараваридан бир бараварига камайтириш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиляпти.
Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат хизматлари сифатли кўрсатилишини таъминлашга, турли тоифадаги давлат хизматлари кўрсатиш тизимини рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга, идораларда фуқаролар ҳақидаги маълумотлар ягона идентификаторлар асосида сақланиши учун ҳуқуқий асослар яратишга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг