Тадбиркорлар тиббий лаборатория очиш учун аккредитациядан ўтишга ойлаб вақт сарфлаяпти

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент раислигида ўтаётган хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида сервисни ривожлантириш бўйича вазир ва ҳокимларда ёндашув ҳар хиллиги, биргаликда ишлаш йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди.
Хусусан, Хоразмга 6 миллион маҳаллий ва хорижий сайёҳ олиб келиш режа қилинган бўлсада, Хоразмга ҳафтасига 52 та авиарейс ва 23 та поезд қатновида ташилаётган йўловчилар йилига 800 мингдан ошмаяпти. Бухоро ва Самарқандга келган туристларнинг кўпчилиги Хивага авиарейс бўлмагани учун қайтиб кетаяпти.
Яна бир мисол, етти йилда хусусий клиникалар сони 3 карра ошди. Кўп клиникалар олиб келинган бренд тиббий ускуналарни рўйхатдан ўтказиш 6 ойгача чўзилаётганидан норози бўлиб, четдан келадиган ускуналарни соддалашган тартибда рўйхатдан ўтказиш таклифини беряпти.
Жойларда тиббий лаборатория очиш учун тадбиркорлар аккредитациядан ўтишга ойлаб вақт сарфлаяпти. Тўсиқлар жуда кўп. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир вилоятда 10 нафардан шундай тадбиркорлар бор. Улар 1 миллион доллардан пул тикиб, лаборатория очишга тайёр.
Тиббиёт, авиация ва энергетикада хусусий сектор иштирокидаги лойиҳалар 20 миллиард доллардан ошди.
Лекин, ичимлик суви, канализация ва йўл қурилишида бундай лойиҳалар деярли йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Шароит яратиб берилса, 1 миллиард доллар сармоя киритиб, 10 мингта иш ўрни қиламан, деган маҳаллий тадбиркорлар жуда кўп.
Уч йил олдин 5 минг квадрат метрдан ортиқ савдо ва сервис объектлари қуриш бўйича имтиёз берилган. Ўтган даврда 209 та бундай объектлар қурилди. Лекин, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида бу борадаги ишлар қониқарсиз.
Сўнгги тўрт йилда чорвачиликни ривожлантириш учун халқаро молия институтларидан 700 миллион доллар олиб келинди, бу йил яна 350 миллион доллар жалб қилинади. Бунинг ҳисобига камида 20 мингдан зиёд ветеринарга эҳтиёж пайдо бўлади. Биргина Бухорода 250 нафар ветеринарга талаб бор.
Йил якунигача хусусий ветеринария ва пара-ветеринария хизмати ҳажмини 5 бараварга ошириш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг