Тадбиркор аёлларга гаровсиз кредит ажратилади

Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги дастурлар жорий этилмоқда. Президентнинг 2025 йил 14 мартдаги «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини яна-да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, аёллар бандлигини ошириш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилади.
Қарорга мувофиқ, 2025 йилда 2 миллион нафарга яқин хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш, 250 минг нафарини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, яна 250 минг нафар аёлни олий таълим билан қамраб олиш режалаштирилган.
Шунингдек, 50 минг эҳтиёжманд хотин-қиз санаторийларда соғломлаштириш дастурларига жалб қилиниб, улар учун тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш бўйича махсус мотивацион семинарлар ташкил этилади.
2025 йил 1 майдан бошлаб «ҲАМРОҲ» дастури доирасида аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги молиявий ёрдам механизмлари жорий қилинади. Хусусан, «Яшил лойиҳалар» ва IT соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда камида 5 нафар аёлнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашган минг нафар «устоз» тадбиркорга 50 миллион сўмгача грант ажратилади.
Бундан ташқари, ижобий кредит тарихига эга бўлган аёллар учун 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади. Бу эса молиявий имкониятлари чекланган, аммо бизнес билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга катта ёрдам бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, тадбиркор аёллар томонидан кредит маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан кафиллик тақдим этилиши ҳам режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг