411,4 миллион сўмлик табиий газ ва электрни ўғирлаган фуқароларга жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унга кўра, ўтказилган терговга қадар текширув давомида аниқланишича, фуқаролар А.Қ. ва Ж.Т. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан фуқаро Ш.Ш.нинг «Боғизилол» МФЙ ҳудудидаги биносида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб олган.
Мазкур қонунбузилиш ҳолати натижасида давлат ва жамият манфаатларига 221,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам фош қилинган.
Маълум бўлишича, фуқаро Б.Х. «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги иссиқхонасида тижорат мақсадида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 190 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг