«Табаррук зиёрат» туризм платформаси ишга туширилади
28 февраль куни Маданият ва туризм вазирлигида «Табаррук зиёрат» туризм платформасини такомиллаштириш масаласига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) котибияти, Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими, Халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Фанлар Академиясининг зиёрат туризми экспертлари иштирок этди.
Таъкидлаш лозимки, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлат раҳбарларининг 2021 йил 12 ноябрда Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан «Табаррук зиёрат» лойиҳаси доирасида қўшма йўл харитасини ишлаб чиқиш ва Қўқон шаҳрини биринчи «Туркий дунё туризм пойтахти» сифатида эътироф этиш орқали ҳамкорликда ҳунармандлар кўргазмалари, этноспорт мусобақалари ҳамда маданий меросни сақлаш ва таъмирлаш каби тадбирларни ташкил этиш ташаббуслари илгари сурилган.
Шунингдек, Президентнинг «Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ТДТга аъзо давлатлар тилларида юритилувчи «Табаррук зиёрат» туризм платформасини ташкил қилиш ҳамда платформани Туркий давлатлар ташкилотининг расмий веб-саҳифаси билан интеграция қилиш вазифаси белгиланган.
Қолаверса, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби томонидан «Табаррук зиёрат» туризм платформасини такомиллаштириш, унда муқаддас қадамжоларнинг интерактив харитасини ташкил этиш ҳамда платформанинг тақдимотини 2023 йил июнь ойида Қозоғистонда ўтказиладиган ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар Туризм вазирларининг 8-учрашувига қадар ишга туширишда амалий ёрдам сўралган.
Учрашувда «Табаррук зиёрат» туризм платформасини Ўзбекистоннинг туркий дунё цивилизациясида тутган ўрнини кўрсатиб берувчи сифатли маълумотлар билан тўлдириш борасида фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг