Сув тошқинлари жанубий осиёликлар ҳаётини издан чиқариб юборди
Фото: BBC
Сўнгги кунларда Ҳиндистон, Непаль ва Бангладешда кучли сув тошқинлари содир бўлиб, кўплаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди ҳамда миллионлаб одамлар жабрланди.
Кенг миқёсли қутқарув операциялари давом этиб, расмийлар минглаб одамларни бошпана билан таъминламоқда. Қамоқхонадагилар озиқ-овқат билан таъминланиб, керакли жиҳозлар етказиляпти.
Бир қанча мамлакатлардан оқиб ўтувчи Браҳмапутра ва Коши каби йирик дарёлар кучли ёмғир туфайли қирғоқларидан тошиб кетди.

Жанубий Осиёда йиллик ёғингарчиликнинг 90 фоизгача бўлган муссон мавсумида сув тошқинлари ва кўчкилар кам учрайди. Аммо мутахассислар сўнгги йилларда иқлим ўзгариши сабабли бу муаммо янада оғирлашганини айтишмоқда.
Сўнгги кунларда Непалда тошқинлардан 14 киши ҳалок бўлган. Асосий магистрал йўллар тўсиб қўйилган ва кўприклар тошқин сабаб қулаб тушган.
Расмийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу йилги муссон ҳозиргача 40 нафардан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган. Улар мамлакат жануби-шарқидаги аҳолини Непаль ва Ҳиндистондан оқиб ўтувчи Коши дарёси хавфли даражада оқаётганлиги сабабли ҳушёр бўлишга чақирди.

Ҳиндистоннинг Ассам штатида 2,4 миллионга яқин одам сув тошқинидан жабр кўриб, май ойи ўрталаридан бери 66 киши ҳалок бўлди. Ҳиндистон ва Бангладешнинг бир қисмидан оқиб ўтувчи Браҳмапутра, бошқа дарёлар қирғоқлари бўйлаб йўллар, шунингдек, кенг қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолган. Ушбу дарё бу йил 2,5 метр баландликкача кутарилган.
2200 га яқин бир шохли каркидон яшайдиган Ассамдаги Казиранга қўриқхонаси ҳам сув остида қолган. Ҳозиргача тўрт каркидон, кўплаб кийик ва бошқа ҳайвонлар нобуд бўлган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ўлган ҳайвонлар сони бўйича сўнгги йиллардаги энг ёмон сув тошқини ҳодисаларидан биридир. Шунингдек, Мумбайдаги бир қанча мактаблар ёпилишга мажбур бўлган.
Бангладеш ҳукумати икки миллион одам сув тошқинидан жабр кўргани ҳамда камида саккиз киши ҳалок бўлганини маълум қилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон метеорология ташкилоти муссонлар сентябргача давом этишини башорат қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг