Сув тошқинлари туфайли Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Фото: Қозоғистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати
Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари туфайли мамлакатнинг Ақтўбе, Қўстанай, Ғарбий Қозоғистон, Улитау, Ақмола, Қарағанда, Атирау, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида фавқулодда ҳолат қайд этилган.
Бундан ташқари, мамлакатнинг 7 та шаҳрида: Ақтўбе, Уралск, Қўстанай, Аркалиқ, Кўкшетау, Темиртау ва Петропавловскда фавқулодда ҳолат сақланиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, 6 апрель куни давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига тошқин туфайли юзага келган мураккаб вазият муносабати билан мурожаат қилган эди. Президент табиий офатга қарши курашиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг барча имкониятлари, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Қуролли Кучлар, Миллий хавфсизлик қўмитаси кучлари сафарбар этилганини таъкидлади.
Айни пайтда 3745 та хусусий турар-жой бинолари сув остида қолмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаро мудофааси ва ҳарбий бўлинмалар қўмитасининг масъул ходими Эрасил Сайпаш маълум қилди.
– Авария-қутқарув ишларига кечаю кундуз 16 минг 375 киши ва 1 минг 600 дан ортиқ техника, 377 сув насос ускунаси, 81 сув кемаси, 15 самолёт жалб этилган. Айни пайтда 7 та вилоятда – Атирау, Ақтўбе, Ақмола, Қўстанай, Шарқий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон ва Павлодар вилоятларида 3745 та хусусий турар-жой биноси, 421 та ҳовли ҳудуди сув остида қолмоқда, – дейди Эрасил Сайпаш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг