Сув танқислиги шароитида оқилона ёндашув
Фото: «Халқ сўзи»
Самарқанд туманидаги Захлик қишлоғида жойлашган сув тозалаш иншооти 1965 йилда қурилган. Ўз-ўзидан аёнки, ўтган йиллар бу иншоотнинг ишлаш қуввати ва сифатига сезиларли таъсир ўтказди, самарадорлик эса пасайиб борди. Шунга кўра иншоотни бугунги кун талаблари асосида модернизация қилиш лойиҳасига киришилди.
Иншоот Франциянинг “SADE” компанияси томонидан реконструкция қилинди. Қурилиш-монтаж ишлари шу йилнинг сентябрь ойи охирида тугатилди. Шундай қилиб, мазкур объектда замонавий скада тизими жорий этилди. Тозалаш жараёни олти босқичда амалга оширилиб, сув тақсимоти махсус технология орқали бажарилади. У бир хил балансда сувни тақсимлаш имконини беради. Ходимлар фақат техник кўрикларни ўтказади. Бу эса ишчи кучи, вақт ва маблағни тежайди, иш аниқ ва сифатли олиб борилади.
– Ушбу лойиҳанинг қиймати 12,5 миллион долларни ташкил этиб, юқори малакали мутахассислар томонидан Европа мамлакатларида ишлаб чиқарилган энг замонавий технологиялар асосида реконструкция қилинди,– дейди “SADE” компанияси вакили, лойиҳа кординатори Жаҳонгир Қодиров. – Иншоотда бир кунда 140 минг куб оқова сув тозаланиб, Зарафшон дарёсига қуйилади.
Асосийси, сифатли тозаланган сувлардан қишлоқ хўжалигида, саноат ва иқтисодиётнинг бошқа қатор тармоқларида ҳам фойдаланиш мумкин. Бу эса сув танқислиги ортиб бораётган айни шароитда оқилона ёндашувдир.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг