Сув таъминоти ташкилотларига янги техникалар топширилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқанд вилоятида сув таъминоти ташкилотларига махсус техникалар ажратилди. Эндиликда йилнинг исталган вақтида носозликларнинг қайси тури бўлишидан қатъи назар, уларни бартараф этиш имконияти янада яхшиланди.

Янги техникаларни топшириш маросимида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев сўзга чиқиб, сув таъминоти тизимини замонавийлаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва авария ҳолатларни тезкор бартараф этиш бўйича изчил ишлар олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади. Бугун топширилаётган техникалар аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишда муҳим восита бўлиб хизмат қилишини билдирди.

Янги автомобиллар замонавий технологиялар билан жиҳозланган, сув тармоқларидаги муаммоларни аниқлашда тезкорликни таъминлайди.
Қайд этиш жоизки, «Самарқанд сув таъминоти» АЖ тасарруфида бўлган ичимлик суви ва оқова сув тармоқларида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 6120 та носозликлар кузатилган ва бартараф қилинган.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг