Сув ресурсларини бошқариш ривожлантирилади
“Осиё тараққиёт банки иштирокида “Иқлим технологиялари орқали сув ресурсларини бошқаришни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-81-сон, 28.02.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Иқлим технологиялари орқали сув ресурсларини бошқаришни ривожлантириш” лойиҳасининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
— йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга 4,8 мингта ҳисоблагичларни ҳамда 2,8 мингта телеметрия тизимларини ўрнатиш ҳисобига ишлаб чиқарилган ичимлик сувининг аниқ ҳисобини юритиш;
— 12,7 мингта сув иншоотлари ҳамда 80 минг километр ичимлик ва оқова сув тармоқларининг рақамли харитасини (GIS) жорий этиш орқали инфратузилмани янгилаш ишлари самарадорлигини ошириш;
— 5,1 миллион истеъмолчини қамраб олган биллинг тизимини такомиллаштириш, сув таъминоти корхоналари молиявий ҳисоботининг халқаро стандартларига ўтиш ва консолидациялашган ҳисоб-китобини юритиш;
— республика ва 14 та ҳудудий сув таъминоти корхоналарида ягона ситуацион марказ ташкил этиш орқали аварияларни тезкор бартараф қилиш тизимини жорий этиш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг