Сурхондарёдаги «заправка»да ҳам портлаш содир бўлди
Видеодан кадр
Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 13 август куни соат 12:58 да туманнинг «Оққўрғон» МФЙ Жарқишлоқ ҳудудида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёқилғи ташувчи автосистернадан ёқилғи сақлаш резервуарга ёқилғи тўкиш вақтида технологик жараён бузилган ва оқибатда чақнаш рўй бериб, ёнғин келиб чиққан.
Ҳодиса юзасидан ФВБга келиб тушган хабарга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:07 да ҳодиса жойига етиб борган. Орадан бир дақиқа вақт ўтиб, ёнғин қуршаб олинган ва соат 13:16 да ўчирилган.
Билдирилишича, воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари етиб борган, ҳозирда чақнаш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида ёнғин оқибатида жабрланган ва вафот этганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг