Сурхондарёда юз берган ЙТҲда 3 нафар йигит ҳалок бўлди

15:25 18 Сентябр 2024 Жамият
316 0

Фото: Сурхондарё вилоят ЙҲХБ

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар йигит ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 2024 йил 17 сентябрь куни соат 03:15 ларда М-41 автомобиль йўлининг Сариосиё тумани, Шабнам МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлган. 2004 йилда туғилган (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган) йигит «Nexia-2»ни бошқариб келиб, қарама-қарши томондан келаётган 19 ёшли (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган) ҳайдовчи бошқарувидаги «ВАЗ-2107» билан тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ВАЗ-2107 салонида бўлган 3 нафар йўловчи (ҳайдовчининг синфдошлари) вафот этган. Шунингдек, ҳар иккала машинада бўлган бошқа йўловчилар тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Маълум қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Сариосиё туман ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?