Сурхондарёда ёшлар билан етарли иш олиб борилмагани оқибатида ёшлар ўртасида жиноятчилик 70 фоизга ошган
Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган йиғилишда қайд этилди. Бу борадаги аҳвол Шофиркон, Қамаши, Хива ва Чуст туманларида ҳам қониқарсиз.
Шу боис, ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов;
ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун, Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари;
ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари лавозимидан озод этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг