Сурхондарёда уч эгиз фарзанд дунёга келди
Шўрчи туманида яшовчи икки нафар фарзанднинг онаси Шодугул Аҳмедова Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сурхондарё вилояти бўлимида уч эгиз — икки ўғил ва бир қиз фарзандни дунёга келтирди.
— Чақалоқлар мутлақо соғлом ҳолда туғилди. Улар тегишли равишда 2 килограмм 300 грамм, 2 килограмм 200 грамм ва 2 килограмм 150 грамм вазнда дунёга келди. Ҳозирда чақалоқлар онасининг бағрида, уларни кўкрак сути билан парваришлаш бўйича мунтазам маслаҳатлар бериб борилмоқда, — дейди шифокор Гулсин Алиқулова.
Шифохона замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва юқори малакали шифокорлар билан таъминланган. Айтиш жоизки, бундай соғлом ва омадли туғруқлар вилоятдаги тиббий хизматлар сифатининг юксалаётганидан дарак.
Маълумот учун, Сурхондарё вилоятининг доимий аҳолиси 2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, 2 миллион 974 минг 436 нафарга етди. Йилнинг биринчи ярмида эса 37 минг чақалоқ дунёга келган.
Фарҳод ЭСОНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг