Сурхондарёда сайлов жараёнлари қизғин

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови Сурхондарё вилоятида ҳам қизғин давом этмоқда.
Эрталаб соат 8.00 да Давлат мадҳияси садолари остида бошланган 865 та сайлов участкасидаги овоз бериш жараёнларида сайловчилар энг муносиб номзодлар учун овоз бермоқда. Сайлов участкаларида сайловчилар учун қулайликлар яратилган.
Хусусан, Термиз шаҳридаги замонавий бинода жойлашган 251-сайлов участкасида сайловчиларнинг овоз бериши учун барча қулайлик мавжуд. Сайлов участкаси биноси талаб даражасида жиҳозланган. Участкадаги стендларда номзодларга оид маълумотлар, Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган намунадаги овоз бериш бюллетени ва уни тўлдириш тартиби жойлаштирилган. Сайлов участкасининг харитаси, участка комиссияси аъзоларининг таркиби, иш режаси, навбатчилик жадвали, фуқаролар мурожаати учун Марказий сайлов комиссиясининг ишонч телефони ёки электрон манзили, округ сайлов комиссияси, Термиз шаҳар суди ва прокуратураси телефон рақамлари акс эттирилган маълумотлар ҳам бор.
— Эрта тонгдан сайлов участкалари сайловчилар билан гавжум, — дейди меҳнат фахрийси Поён Бакиров. — Демак, фуқароларимизнинг сиёсий онги ортган, сиёсий жараёнларга бефарқ эмас. Бу, албатта, мамлакатимиз кейинги йилларда янги босқичда юксалаётганини кўрсатмоқда. Сайловчилар ўзлари хоҳлаган номзодга овоз бермоқда. Сайловчининг ўз овозини белгилашидан ташқари барча жараёнлар шаффоф, очиқ ва ошкора амалга оширилмоқда.
Отамурод Оқмуродов бу йил илк маротаба сайловларда иштирок этмоқда. У ўзи танлаган номзодни ёқлаб овоз берди.
— Бу жараён мен учун жуда ҳаяжонли кечмоқда, — дейди О.Оқмуродов. — Боиси мен ўз келажагим учун овоз бердим. Сиёсий партиялар ва номзодларнинг сайловолди дастурлари билан олдиндан танишиб чиққандим. Ўзимнинг хоҳиш-истакларимга ҳамоҳанг номзодга овоз бердим. Ушбу жараённи демократик тамойиллар асосида амалга оширганимни ҳам айтишим керак. Умуман олганда, сайлов жуда муҳим ва қизиқ жараён эканини бевосита иштирок этиб чуқурроқ англадим.
Вилоятда муддатидан олдин овоз бериш жараёнларида 45 минг 589 нафар сайловчи ўзларининг ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда овоз беришган эди. Бугунги ўтказилаётган сайловда 1 миллион 431 минг 860 дан ортиқ фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг