Сурхондарёда прокурор, Жиззахда эса адвокат пора билан қўлга тушди

Видеодан кадр
Сурхондарё вилоятида прокурор, Жиззах шаҳрида эса адвокат фуқаролардан пора олишга уринган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими юритувидаги 26 ёшли фуқарога нисбатан тўпланган терговга қадар текширув материалларида жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, лекин, жиноят иши қўзғатмаслик тўғрисида мазкур туман ИИБга кўрсатма беришини айтиб, эвазига 2 минг доллар талаб қилган.
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни у сўралган пул маблағидан 5 миллион сўмини ўзининг номидаги пластик картасига ўтказдириб олган.
ДХХ ходимлари томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у талаб қилинган пулдан 1,3 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур прокурорга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунингдек, Жиззах шаҳрида ҳам пора олиш билан боғлиқ ҳолат кузатилган. Маҳаллий адвокатлик ҳайъати адвокати ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Мирзачўл туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги манзил колонияда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумни Жиззах вилоят суд тизимидаги танишлари орқали оқлов ҳукми асосида муддатидан олдин озодликка чиқариб бериш эвазига 6 минг доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг