Сурхондарёда ўқитувчи 15 кг «опий» сотаётган вақтида ушланди

08:25 10 Март 2026 Жамият
88 0

Видеодан кадр

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ўқитувчи 180 минг долларга наркотик сотаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сариосиё туманида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи, 1984 йилда туғилган фуқаро муқаддам тожикистонлик наркокурерлар келтириб берган 14 кг 680 гр «опий» моддасини шартли харидорга 180 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда наркосавдогарнинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?