Сурхондарёда Ласетти ҳайдовчиси ЙПХ ходимини судраб кетди

20:46 27 Сентябр 2021 Жамият
1578 0

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида Ласетти ҳайдовчиси ЙПХ ходимини 4 километр масофага судраб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби ўз телеграм каналида хабар берди.

Воқеа шу йилнинг 19 сентябрь санасида содир бўлган. ЙПХ ходимига жиддий зарар етмаган. Шунингдек, Ласетти ҳайдовчиси воқеа жойида ушланган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан иш очилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тошкентда уйқудаги “гаи” дея “танилган” ходим ишдан бўшатилганди ҳамда Хоразмда ўзаро жанжалда иштирок этган “ГАИ” ходимларига хайфсан берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер