Сурхондарёда “Кўп тилли муқобил гуруҳларда педагогик ёндашувлар” мавзусидаги ўқув-тренингга старт берилди
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ҳамкорлигида Европа иттифоқининг молиявий кўмаги асосида “Сурхондарё вилоятида инклюзив таълим, ижтимоий хизматлар ва ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 10-14 сентябрь кунлари Термиз шаҳрида “Кўп тилли муқобил гуруҳларда педагогик ёндашувлар” мавзусидаги ўқув-амалий тренингга старт берилди.
Ушбу тренинглар ЮНИСЕФ ҳамда Европа иттифоқи ҳамкорлигида вилоятдаги афғон болалари ва эҳтиёжманд оилалар фарзандларига мактабгача таълим учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида инклюзив кўп тилли таълимга йўналтирилган муқобил гуруҳларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг касбий салоҳиятини оширишга қаратилган бўлиб, Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.
5 кун давом этадиган тренинг жараёнларида вилоятдаги инклюзив кўп тилли таълимга йўналтирилган муқобил гуруҳлар мавжуд бўлган мактабгача таълим ташкилотларининг педагоглари иштирок этиб, малакали хорижлик тренердан янги билимларни ўрганиш баробарида қизғин ва ноодатий тарзда кечган машғулотлар орқали ўзаро тажриба алмашишмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг