Сурхондарёда ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган йигит қўлга олинди
Фото: Иллюстратив фото
Сурхондарё вилоятида вояга етмаган шахсларга ноқонуний равишда диний таълим бериб келган йигит қўлга олинди. Бу ҳолат мамлакат миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг кўламли профилактик тадбирлари доирасида аниқланди.
Ички ишлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар давомида 2000 йилда туғилган фуқаро Бойсун туманидаги Дарбанд маҳалласида вақтинча яшаб келаётган хонадонида 2025 йил март ойидан шу кунга қадар 9 нафар шахсга моддий манфаат эвазига ҳужра шароитида диний сабоқ бергани маълум бўлди.
Ачинарлиси, ушбу шахс таълим жараёнида болаларга нисбатан қўпол муомалада бўлиб, уларни аёвсиз калтаклаган. Вояга етмаганлар олган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
Болаларнинг ота-оналарига нисбатан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми асосида ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда.
Ҳозирда йигитга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг