Сурхондарёда гидроэлектр станциялар қуввати ошади
Фото: “Халқ сўзи”
Сариосиё туманидаги “Тўполанг” сув омборидан тушувчи “каскад”да “Тўполанг”, “Зарчоб 1” ва “Зарчоб 2” ГЭСлари ишга туширилган бўлиб, айни пайтда “Зарчоб 3” ГЭС қурилиши давом этмоқда.
Бу йил “Тўполанг” ГЭС тўлиқ реконструкция қилиниши натижасида 175 мВт электр энергияси ишлаб чиқарила бошланди. Режага кўра, 2024 йилда “Зарчоб 3” ГЭСи ишга туширилади. Шу тариқа 4 та ГEСда 266,4 мВт электр энергияси ишлаб чиқаришга эришилади. Бу воҳанинг электр энергиясига бўлган 40 фоиз эҳтиёжини қоплайди.
Бундан ташқари, вилоятда электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида 2023 йил якунига қадар Шеробод туманида БААнинг “Мasdar” компанияси томонидан қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга тушириш режалаштирилган.
Ўз навбатида Осиё инфратузилма инвестициялари банки томонидан Сурхондарёда 1560 МВт қувватга эга буғ-газ электр станциясини қуриш кўзда тутилган бўлиб, ушбу лойиҳа Ангор туманидаги “Учқизил” сув омборининг шимоли-шарқида жойлашган ҳудудда амалга оширилади.
Илҳом РАҲМАТОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг