Сурхондарёда археологлар бир неча миллион йиллик отнинг бош суягини топди
Фото: Иллюстратив фото
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги уйлардан бирида ёши бир неча миллион йил деб баҳоланган қадимий отнинг бош суяги топилди. Бу ҳақда Фанлар академияси матбуот хизмати хабар берди.
Академиянинг Миллий археология марказининг бир гуруҳ тадқиқотчилари Ғоз ва Қаттиқ-Қамиш қишлоқлари яқинидаги Оқтош тоғларида қидирув ва қазишма ишлари олиб борди.
Натижада ҳудуддан бир дона чўкичлаб ишланган дромедар туясининг тасвири топилди. Суратнинг ҳажми 75х90 см. Сурат текис юзали оҳактош қояга туширилган ва қуёшда куйган моғор билан қопланган. Ҳажмига кўра расмда ёш туя (бўталоқ) акс эттирилган.
Экспедиция аъзолари ҳудуднинг этнографик ва географик маълумотларини тўплаш мақсадида маҳаллий аҳоли ўртасида сўровлар ўтказди.
Маҳаллий аҳолидан бирининг уйида бир неча миллион йиллик қадимий отнинг бутунлай сақланиб қолган бош суяги топилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг